Бола ҳулқи нега бузилади?
Submitted by Nasim Sadikov on Sat, 11/21/2020 - 22:10Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз- ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади.
Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунё” комига кира бошлайди.