Фарзандини мактабга кузатаётган ота-оналар қандай тиббий талабларга риоя қилишлари шарт?

Главные вкладки

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси: 

Фарзандлардаги ҳар қандай ўзгаришни ота-оналар биринчи бўлиб сезишади. Ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш фарзандингиз саломатлигини турли хил асоратлардан ҳимоя қилади. 

Ёши каттароқ болалар, яъни ўсмирлар бир оз бу ҳолатларга эътиборсиз бўладилар, шу боис саломатликларидаги ўзгаришларни яширишлари мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ота-оналар доимий равишда болалар саломатлигидаги ўзгаришлар кузатилаётгани ёки йўқлиги ҳақида сўраб, ўрганиб туришлари керак. 

Фарзандларингиз нафақат мактабда, балки уйда ҳам шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларига ўргатинг.  Яъни доимий равишда қўл ювиш техникасини 5 та қоидаси бўйича 20 сониядан ортиқ қўлларни совунлаб ювиш, имкон бўлмаганида антисептик воситалар билан ишлов бериш керак. 

Ниқобларни тақиш техникасига риоя қилган ҳолда тақиш ва ҳар 2-3 соатда алмаштиришни ўргатиш. Бунда ота-оналар болаларга мактабга қўшимча 2-3 та ниқоб бериб юборишлари керак. 

Энг қийини, лекин болаларга имкон қадар тушунтириш муҳим бўлгани - қўл ушлашиб сўрашишлардан тийинишларини, кўпчилик бўлганда 2 метр масофани сақлашлари кераклигини доимий равишда тушунтириб келишимиз керак.

‼️Ота-оналаримиз фарзандларига махсус боксларда соғлом овқат бериб юборишлари керак бўлади. Бу ҳолатда имкон қадар бир неча соат давомида ёпиқ контейнердаги овқат айниб қолмаслигини назарда тутиш керак. 

Овқат янги тайёрланган бўлиши, имкон қадар болани ошқозон ичак тизимига таъсир этмайдиган, енгил ҳазм бўладиган овқатларни бериб юбориш керак.

Бола учун алохида қошиқ, вилка ва ўз пиёласи бўлишини таъминлаш керак. Бола овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиши ёки антисептик билан ишлов бериши керак. 

Болага кичик термосларда илиқ суюқликлар, турли хил дамламалар, чойлар бериб юбориш тавсия этилади.