Маълумки, Президентнинг 2022-йил 22-июндаги ПҚ-289-сон қарорига мувофиқ педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:
- бошланғич таълим;
- тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
- мусиқа таълими;
- жисмоний маданият;
- технологик таълим.
Бунда ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши белгиланди.
Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.