Норматив ҳужжатлар бўйича, 3та мажбурий фан ва 2та мутахассислик фанидан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.
"Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг 5та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Мусаев пандемия шаротидан келиб чиқиб, деган маънода гапирганди. Ўтган йили ҳам 5та фан бўлса-да, пандемия сабаб фанлар 2тага туширилганди. Лекин ҳозир пандемия ҳолати барқарор.
Aгар касаллик кўпайиб кетсагина, унда Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқади. Ҳозирча 5та фандан имтиҳон олиниши аниқ", деди Фарҳод Мирзаев.