Савол: Мен мактабда дарс бераман. Пенсия ёшидаги ўқитувчиман, менга ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари агар аттестациядан ўтмасам тоифам туширилишини айтяпти. Айтингчи шу тўғрими?
Кретив педагог қўлланмасини юклаб олинг
Жавоб: Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.
Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.