Меҳнат кодекси ва Президент Фармони лойиҳасига кўра:
ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 2021 йилнинг 1-2-3 январь кунлари (3 кун) дам олади.
Хусусан:
- 1 январь (жума) – меҳнат кодексига кўра ишланмайдиган байрам куни;
- 2 январь (шанба) – Президент фармони лойиҳасига кўра барча ходимлар учун дам олиш куни;
- 3 январь (якшанба) – ишланмайдиган одатий дам олиш куни.
2020 йил 31 декабрь, пайшанба — 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади. 2021 йил 4 январь, душанба — барча учун 2021 йилдаги илк иш куни бўлади.
Мактабларда эса:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ қишки таътил кунлари қуйидагича белгиланган:
- қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
Демак, 2020 йилнинг 26 декабрь, шанба куни мактабларда оҳирги дарс куни бўлиб, 28 декабрь, душанба кунидан қишки таътил бошланади ва 2021 йилнинг 10 январига қадар давом этади. 2021 йил 11 январь, душанба кунидан эътиборан учинчи чорак бошланади.