ТАРБИЯ, бу - сиз ўйлаб топган идеалингизга болангизни ўхшатиш учун қилаётган ҳатти-ҳаракатларингиз жамланмасидир. Ҳар доим ота-она фарандини тарбиялаганда ўз эҳтиёжларини ҳисобга олади. Яъни фарзанд обрў учун, сизнинг талабларингизга жавоб бериши учун, сизнинг эҳтиёжларингизни қондириши учун тарбияланаётган бўлиши мумкин. Фарзандингизга қимматбаҳо кийим кийгазиш бу тарбия эмас, бу сиз учун керак бўлган бир ҳолат. Агар сизнинг фарзандингиз қимматбаҳо кийим кийса, сиз ўзингизни шунга қодир бўлганингиздан қониқасиз, ва шу кийимни олиб берганингиз ҳақида бошқаларда фикр пайдо бўлишига интилмоқдасиз холос.
Болани тўғри тарбиялаётган ота-она билан нотўғри тарбиялаётган ота-онанинг фарқи “Бола тарбиясига қани вақт” дейишларидадир. Нималарга вақт топаяпсиз? Ўзингизга хисоб беринг. Вақт бугалтериясини аниқ хисоб-китоб қилинг. Бола учун ажратилган вақтга хиёнат қилманг. Бу вақтни телевизор кўриш учун, телефонда бекорчи гаплашиш учун ажратманг.
© З. Аҳмедова