Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули психолог маслаҳатига қараганда яхшироқ таъсир қилади.
Уйғониш даврининг асосий даҳоларидан бири Леонардо да Винчи нафақат санъат ва илм-фан, балки психологияда ҳам ёднома асарлар яратди. Рассом бўёқлар ва мўйқалам ёрдамида ақл ва қалбни даволашнинг оддий механизмини тасвирлаган. Ўз услубига у жами 23 бандни киритди.
Замонавий руҳшунослар да Винчи ҳақ эканини қайд этишмоқда. Бу ақл, асаб ва руҳиятдаги зўриқишни олиш усули деярли барча ҳолатларда ҳақиқатан ҳам иш беради.
-Чарчадингизми — гуллар расмини чизинг.
-Жаҳлингиз чиқдими — чизиқлар чизинг.
-Оғриқ борми — ясанг.
-Зерикдингизми — бир парча қоғозни турли гуллар билан тўлдиринг.
-Хафамисиз — камалак расмини чизинг.
-Хавотирни ҳис этяпсизми — қўғирчоқ ясанг.
-Қўрқяпсизми — макраме тўқинг ёки матодан аппликация ясанг.
-Аччиқланяпсизми — қоғозни майда бўлакларга бўлинг.
-Хавотирланяпсизми — оригами тахланг.
-Безовталаняпсизми— нақшлар чизинг.
-Эслаш керакми —лабиринтлар чизинг.
-Ҳафсалангиз пир бўлдими — расм нусхасини чизинг.
-Тушкунликка тушдингизми— йўл расмини чизинг.
-Бирор нарсани тушуниш керакми — мандаллар чизинг.
-Кучни тезда тиклаш зарур — манзарани чизинг.
-Туйғуларингизни тушуниш керак —автопортрет чизинг.
-Ҳолатни эслаб қолиш зарур — рангли доғларни чизинг.
-Фикрларни тизимлаш зарур бўлса — ари ини ёки квадрат чизинг.
-Ўзингиз ва истакларингизга ойдинлик киритишни истайсиз — коллаж тайёрланг.
-Фикрни жамлаш керак — нуқталар билан чизинг.
-Вазиятдан оптимал чиқишни излаш учун — тўлқин ва доиралар чизинг.
-«Тиқилиб қолганингизни» ҳис этяпсиз ва олдинга ҳаракат қилиш керак — спираллар чизинг.
-Мақсадга фикрни жамлаш учун — тўр ва нишонлар чизинг.