Мияни «кучайтирувчи» 7 та энг фойдали маҳсулотлар

Главные вкладки

1. Фасоль ва бошқа дуккакли экинлар таркибида мўл бўлган целлюлоза – бириктирувчи тўқима қон таркибидаги глюкоза ва қанд миқдорини меъёрида бўлишини таъминлайди. Глюкозани миянинг “ёқилғиси” дейиш мумкин.

(сурат манбаси: https://retsepty.online.ua/producty/4287/)

2. Қора шоколад таркибида чарчоқни қолдирувчи ва кайфиятни кўтарувчи моддалар мавжуд. Қора шоколад таркибидаги эндорфин (бахт гормони)нинг кўпайишини рағбатлантиради. Бош миядаги хурсандчилик марказига ижобий таъсир ўтказади, организм фаоллигини бир меъёрда ушлаб туради. Шоколад қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Қора шоколад эркакларда юрак инфаркти юзага келишини 17%га қисқартиради.

(сурат манбаси: http://womanwiki.ru)

3. Ёнғоқ таркибида UC, B 1, B 2, PP витаминлари, каротин, ошловчи моддалар, хинонлар ва эфир мойи, бириктирувчи тўқималар, темир ва кобальт тузлари ҳамда рух моддаси мавжуд. Қадимги юнон тарихчиси Геродот ҳам ёнғоқ ақлий фаолиятга ижобий таъсир этади, деб ёзади. Бундан ташқари, ёнғоқлар фолий кислотаси ва кальцийнинг манбаи ҳисобланади.

(сурат манбаси: https://east-fruit.com)

4. Балиқда омега-3 ёғ кислоталари ҳамда ярим тўйинмаган ёғ кислоталари кўп миқдорда бўлиб, айнан ўсмирлар ва гўдакларнинг ақлий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Яна балиқ мойи таркибидаги кальций, фосфор рахит ва остеопороз касаллигида кони фойда.

(сурат манбаси: https://soglom.uz/archives/14285)

5. Қовоқ уруғида бош мияси учун фойдали рух моддаси, А, С ва Е витаминлари мавжуд. Рух қонда тўқима регенерацияси учун масъул, инсулин ҳосил бўлишини ва мушаклар қисқаришини бошқаради, простата ва кўпайиш аъзолари фаолиятини меъёрлаштиради, эркаклик хусусиятини ва қоннинг яллиғланишга қарши хусусиятини оширади. Рух таъм ва ҳид сезгиси бузилишини тиклашда ёрдам беради.

(сурат манбаси: https://soglom.uz/archives/14285)

6. Помидор — биоактив моддаларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Унинг таркибида табиий шакарнинг барча турлари, органик кислоталар — лимон, олма, В1, В2, В3, К, Р, В6, С витаминлари, каротин ва яна бошқа кўпгина фойдали озуқалар бор. Помидор кучли антиоксидант саналган ликопенга эга бўлиб, истеъмол қилинганида мия қон томирларини кислород билан таъминлайди.

(сурат манбаси: https://m.dom-eda.com/ingridient/item/pomidor.html)

7. Гуруч таркибида организм учун озиқ бўладиган моддалар — каротин, витамин-РР, тиамин, минераллар, фоли кислотаси, целлюлоза, организм учун керакли бўлган янги ҳужайралар, аминакислоталар мавжуд. Улар асосан қон айланиш тизимини яхшилайди. Қон айланиш тизими яхши бўлган танада мия фаолияти ҳам жойида бўлади.

(сурат манбаси: https://eda.ru/recepty/zakuski/ris-na-paru-26944

 

Surat manbasi