БОЛАНГИЗНИ БЕРИБ ҚЎЙМАНГ!

Главные вкладки

 

Ўта хавотирли таҳлилларни сизлар билан бўлишмасам бўлмайди. Одамларни карантин пайтида уйда қолганидан фойдаланиб дунёнинг турли нуқталаридан интернет орқали онгга таъсир этувчи хуружлар амалга ошиши мумкинлиги ҳақида олдинроқ хабар берган эдим.

Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, исталган халқларни қадриятига путур етказувчи салбий тарғибот ишлари асосан мобил телефонга ўрнатилган "онлайн" ўйинлар орқали амалга оширилмоқда.

Бу қандай содир бўлади?!

Фойдаланувчилар play market орқали исталган ўйинни юклаб олади. Уй қуриш, қуролли тўқнашувлар, фермерлик ва шунга ўхшаш мазмундаги ўйинлар. Бир қараганда инсон онгини ривожлантириш учун хизмат қиладиган мантиқий ўйиндек кўринсада унинг ичидаги топшириқ ва туҳфа(приз)ларга эришиш босқичи борган сари мураккаблашиб боради.

Сунъий интеллект орқали ушбу ўйиндан фойдаланаётган ҳар қандай фойдаланувчиларни ўз домига тортади. Енгил ҳаётга тарғиб қилиш, ор-номусни сўндириш, даюсликни сингдириш, жамоат жойларда ечиниб шаҳвоний рақсларга тушиш, бефарқлик, оилавий муносабатларни издан чиққариш, хиёнатга етакловчи йўриқлар ва шунга ўхшаш иллатлар босқичма-босқич телефон ўйинидан фойдаланаётганга ўргатилади.

Бундай хуружлар одатда ўйиннинг 50-босқичларидан ёки дастур янгилангандан (обновления) сўнг бошланади. Бу механизм даври ўйин юклаб ундан нормал фойдаланиш ўртача бир ҳафта ўтганда ўз таъсирини ўтказа бошлайди.

Бир ҳафтагача ҳеч қандай салбий ҳолат кузатилмайди. Қойилмисиз?! Бу зарарни ўрганиш учун камида 500-700 босқичгача ҳар бир ўйинни ўйнаш лозим. Sniper, Garden ва ўнлаб ўйинларни таҳлил қилиб бордим.

Нафақат фарзандингиз балки турмуш ўртоғингиз ва яқинларингиз учун ҳам зарарлидир. Ишонтириб айтаманки, бу глобал режа таъсиридан камдан-кам фойдаланувчилар қутула олади.

Кўчадаги ёшларнинг беҳаё қилиқлари, уйдаги ёш болаларнинг ғалати бўлиб қолаётгани, айрим эр-хотин муносабатларидаги совуқлашишларни тасодиф деб биласизми?! Агар қўлида телефон бўлса ва унда қайсидир ўйинни ўйнаётганини билсангиз у ҳолда бунга бефарқ бўлманг!

Ўзингиз билмаган ҳолда энг яқин инсонингиздан ажралиб қолманг. Ор-номус масаласига ҳушёр бўлинг! Чимилдиқда билиши керак бўлган нарсаларни бошланғич синф ўқувчиси ўрганишини табиий ҳолат деб ўйламанг! Энди тушунаётган бўлсангиз керак?! Сунъий интелектдан фойдаланган бундай махсус режалар таъсири порнографик кинолардан ҳам ёмондир!

Ушбу огоҳлантиришни кенг тарқатишда ёрдамингиз керак азизлар!

Мардон Аслонов