Фарзандингизга ўзига ишонч ҳиссини тарбиялашида қандай ёрдам бера оласиз?

Главные вкладки

- Унга ҳеч қандай шартларсиз муҳаббатингизни инъом қилинг;

- Унинг рухий ҳолатини ҳурмат қилинг. Орзу қилишига имкон беринг;

- Мақсад ва ниятларини ҳурмат қилишингизни кўрсатинг;

- Мустақил қарор қабул қилиши билан ўзига ишонч ҳиссини ортишига ёрдам беринг;

- Хатолар орқали ўрганиш мумкинлигини тушунишига ёрдам беринг. "Мағлубият - бу янги нарсани ўрганиш учун ажойиб имконият.";

- Ижобий ўзлигини шакллантиришга имкон беринг. Бола, авваламбор, ўзининг афзал томонлари ҳақида, кейингина эса камчиликлари ҳақида билиши керак;

- Фарзандингизга ўз ички овозига ишонишига ёрдам беринг;

- Ҳиссиётларини очиқ ҳолда ифода этишига имкон беринг;

- Фарзандингиз сиз учун жуда қадрли эканлигини, ҳаётингизда муҳим аҳамият касб этишини эслатиб туринг;

- Болага ўзининг физиологик ва шахсий имкониятлари ва қобилиятларига мос равишда ўсишига имкон беринг.

 

Манба