100$ доллар

Главные вкладки

Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман агар ўқиб тугатсанг 100$ "доллар" оласан" деб китобни берди.

Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.

 

У ўзича:"Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб  интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки вароқлик бу малумотни яхшилаб ёдлади.

 

Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.

 

Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.

Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ ни берасизми?" деди.

 

Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг...!".