Ибрат ва насиҳат

Главные вкладки

Ўқитувчи мудир хонасини эшигини жаҳл билан очиб, ўқувчини мудир томон итариб юборди. Ўқитувчи тинмай ўқувчини ҳақоратлар эди. 

Мудирга:

- Марҳамат, кўриб қўйинг, кийиниш услубига назар солинг, - дея ўқувчининг кўйлагини енгидан кўтарди. 

Ўқувчи оқиб тушаётган кўз ёшларини яширди. Мудир эса ҳайратдан турган жойида тикилиб турарди. Ўқитувчи (назарида) «қурбонлик»ни «жаллод» га топшириб чиқиб кетди. 

Мудир қаршисидаги болани синчиклаб кўздан кечирди. Одамни эътиборини тортадиган кийиниш услубига разм солди. 

Кийими ўзига катта, осилиб ётар, енглари шимарилган эди. Мудир:

-Ўтир, ўғлим, - деди.

Ўқувчи мудирнинг муомаласидан ажабланганча ўтирди. Ўртага сукунат чўкди. 

Ўқувчининг ёши кичиклиги ва ўқитувчининг қўйган айблови мудирни ажаблантирарди. Ўқувчи эса, ғазабнок муаллимининг гиж-гижлашига қарамай мудирнинг ҳотиржам ўтиришидан ҳайратда эди. 

Ўқувчи мудирнинг савол беришини кутиб ўтирарди.

Мудир:

- Нима бўлди? - деди.

Ўқувчи:

- Дафтаримни олиб келмадим. -деди.

Мудир:

- Нимага? - деди.

Ўқувчи:

- Янги дафтар олиш эсимдан чиқибди.

Мудир:

-Эски дафтарингчи?

Ўқувчи уялиб жавоб бермади. Мудир янада мулойимлик билан саволини қайтарди. Ўқувчи жавоб беришга мажбур бўлди:

- Кечки ўқишда ўқийдиган акам олди.

Мудир болакайга меҳрибон оталарча боқиб:

-Ўғлим нима учун катталарга тақлид қиласан? Узун кўйлак кийиб, енгларингни шимариб олдинг? -деб 

сўради.

Жавоб тариқасида айтилган сўзлар, болакайнинг қалбиданда оташин эди. 

Мудирни бутунлай ҳайрон қолдирди. Жавоб чақмоқдек мудирнинг қулоқлари остида жаранглади:

- Кўйлак меники эмас, акамники. Мен кундузи кияман. Акам эса мактабдан қайтганимдан сўнг, кечки мактабига кийиб кетади.

Мудир ўзини зўрға тутиб турарди, кўзларидан ёш қуйилиб келаётганди. 

Болакайни мураббийлар хонасига чиқишини айтди. Ўқувчи чиққач, хонасини қулфлади. Боланинг кийишга кийими, ёзишга ўзининг дафтари йўқлигидан раҳми келиб йиғлаб юборди. Бу жамиятнинг аламли нуқтаси. 

Фарзандларимиз қанчадан - қанча дафтар сотиб оладилар...

Шкафларида хилма-хил кийимлари қалашиб ётибди...

Баъзиларнинг эса...

Қўлимиздаги беҳисоб неъматларга шукр қилайлик!

Атрофимиздаги яқинларимизга эътиборли бўлайлик!

 

©Умму Амина таржимаси