Беморликни чақирувчи сўзлар

Главные вкладки

Қалбим психологияси телеграм каналидан ёзилишича Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан.

Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.

Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб,  маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.

 

1.Барчаси мени бўйнимда, муаммолар мени бўйнимда деганларда- остеохондроз ривожланиши

 

2. Барчаси жонимга тегди деганларда- ўсмалар ривожланиши

 

3. Юрагимга қаттиқ олдим деганларда- юрак инфаркти ривожланиши

 

4. Менга муаммолар  бош оғриғи бўлди деганларда- мигрень ривожланиши

 

5. Қонимни ичди деганларда- қон касалликлари ривожланиши

 

6. Сабр косам тўлди деганларда-гипертония ривожланиши

 

7. Эшитгим келмайди, ўчир деганларда- гаранглик ривожланиши

 

8. Асабимни синама деганларда- депрессия ривожланиши

 

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда- жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

 

10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик- ошкозон яра касалликлари ривожланиши

 

11. Ўлгудек чарчадим деганларда- урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. 

 

Доимо саломат бўлишда ўзимизга  сўзлаётган сўзларимизга  эхтиёткор бўлайлик.

Зеро, дунёларни,  инсон организмини сўзлар бошқаради!