O'qituvchilarning odob-ahloqqa oid majburiyatlari

Главные вкладки

Ўқитувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

 

-одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиш;

 

-мактаб манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиш;

 

-бирор-бир нохуш воқеа ёки ходиса рўй берса, зудлик билан у ҳақида маъмуриятга билдириш;

 

-умумтаълим мактабининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;умумтаълим мактаби тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

 

-дарс жараёнида ўқувчиларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни тарғиб қилиш;

 

-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш;

 

-таълим олувчиларни маънавий — аҳлоқий тарбия ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

 

Ўқитувчиларга одоб-ахлоқидаман этиладиган ҳолатлар:

 

-жамоа аъзоларининг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;

 

-жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;

 

-ўқувчилар билан ўз ҳамкасабаларининг касбий ва шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;

 

-ўқувчиларни ўқув машғулотлардан асоссиз чиқариб юбориш;

 

-ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

 

-мактаб ҳудудида спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки махсулотларини чекиш кабилар қатъиян ман этилади.

 

-Жамоа аъзолари умумтаълим мактабига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. Уларининг таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда, спорт кийим ва пойабзалида келиши таъқиқланади.