MTM психологининг иш журнали

Главные вкладки

Тушунтириш хати

Психологнинг иш журнали.

Психологнинг  иш журналига қуйидаги бўлимлар киритилган:

1.    Мактабгача таълим ташкилоти психологининг  ўқув йили учун йиллик иш режаси.

2.    Мактабгача таълим ташкилоти психологининг  ойлик иш режаси.

3.    Йил давомида ўтказиладиган тадбирларрежаси.

4.    Ота-оналар ва ходимларучунмаслаҳатлар қайдномаси.

5.    Умумий ўрта таълимга кетадиган болалар билан олиб бориладиган ишлар режаси.

6.    Педагогик жараённи кузатиш қайдномалари.

 

1.  Мактабгача таълим ташкилоти психологининг намунавий йиллик иш режаси:

Йиллик иш режа 5 та бўлимдан иборат ва у қуйидагича юритилади;

 

2.  Мактабгача таълим ташкилоти психологининг  ойлик иш режаси:

Ойлик иш режа йиллик  иш  режадан  келиб  чиққан ҳолда тўлиқ ёритиб берилади. Яъни психолог томонидан психопрофилактика, психодиагностика, психокоррекция, психологик тарғибот ҳамда методик ишлар ҳафта ва ҳафта кунларига қараб жойлаштирилади.

3.  Йил давомида ўтказиладиган тадбирлар:

Тадбирлар режасига психолог фаолияти давомида ташкилот, туман (шаҳар)  миқёсида   ўтказиладиган семинарлар, очиқ мулоқотлар, тренинглар, давра суҳбатлари, оилаларга ташрифлар, учрашувлар, мутахассислар билан маҳорат мактабларини ўтказиш шакли ва муддатини белгилайди. 

4.  Ота-оналар ва ходимларучунмаслаҳатлар:

Ушбу бўлимда психолог маслаҳатига муҳтож ота-оналар ва ходимларнинг мурожаатлари ҳамда унинг ечими қайд этиб борилади.

Изоҳ: Маълумотлар ёпиқ сақланади

5.  Умумий ўрта таълимга кетадиган болалар билан олиб бориладиган ишлар:

Болаларни мактабга тайёргарлигини текшириш учун ўтказиладиган методика ва тестлар  ўқув йили охири (апрел-май)да ўтказилади. Методика  ва  тестлар  натижалари баллар  асосида  акс  эттирилади. (3-юқори  даража, 2-ўрта  даража, 1-паст даража). Методика ва тестлар натижасида паст кўрсаткич кўрсатган болаларни мактаб психологига йўналтириш ишлари режалаштирилади.

6.  Педагогик жараённи кузатиш:

Кузатув дафтари мактабгача таълим ташкилоти  тарбияланувчилари учун гуруҳлар кесимида  юритилади, бунда болаларнинг мослашув даври, уларнинг фаолиятлардаги иштироклари ва педагог-ходимларнинг олиб бораётган иш жараёни мунтазам равишда кузатилади. Кузатув жараёнида боланинг “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида эгаллаётган билимлари, машғулот ва ўйинларда тенгдошлари билан муносабати,ундан ташқари боланинг иқтидор қирралари, нотинч, муаммоли  томонлари, агрессия белгилари аниқланиши мумкин (аниқланган камчиликлар кузатув натижаси бандида қайд этилади).

 Кузатув натижаларига кўра, психолог тарбиячи билан биргаликда  боланинг таълимий-тарбиявий фаолиятдаги салбий муносабати ва аниқланган  муаммолари юзасидан   индивидуал иш олиб боради. Кузатув бир ойда 8-10 маротаба ўтказилади.

Picture source: https://www.justdial.com/Theni/Psychologist-Dombuchery-GH-Allinagaram-Th...