«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2020» (ҳужжатлар ва маълумотлар)

Primary tabs

2020

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ-2020” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛМОҚДА

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси — 2020” республика танлови бошланмоқда.

Эътиборли томони шундаки, танловни 2020 йилда ташкил этилиши бўйича www.idea.itsm.uz саҳифасида махсус сўровнома ўтказилди. Жорий йилнинг 15-31 январь кунлари ўтказилган сўровномада респондентлар томонидан танловни ўтказиш бўйича 1000 дан ортиқ таклифлар берилди.

Билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда танловни ўтказиш бўйича Низом ишлаб чиқилди ҳамда Халқ таълими вазирининг 2020 йил 5 мартдаги 66-сонли буйруғи билан тасдиқланди.

Танлов уч босқичда туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва республика миқёсида бўлиб ўтади.

Мазкур танловда умумий ўрта таълим мактабларида дарс бераётган олий маълумотли, камида 2 (икки) йиллик педагогик стажга эга бўлган ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин. Ҳар бир ўқитувчи фақат битта фандан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчилар http://bit.ly/teacher-of-year ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиши керак. Танловда қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни жорий йилнинг 16 мартидан бошланади ҳамда 31 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Танловнинг республика босқичида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг дипломлари ҳамда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ҳурматли педагоглар! Танловда иштирок этинг ва энг яхши ўқитувчи эканлигингизни иқтидорингиз ҳамда маҳоратингиз орқали намоён қилинг.

Эслатиб ўтамиз, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси — 2019” республика танловида 90 мингдан зиёд педагоглар иштирок этган эди.

 

 

Низомни юклаб олиш

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.