Yangi o'quv yiliga tayorgarlik ko'rish uchun maslahatlar

Category: 

- Синф(лар)ингиз ўқувчилар рўйхати билан танишиб чиқинг. Синфингизга янги келганлар ёки чиқиб кетганлар бордир, балки янги синф олаётгандирсиз. Уларни билими хақида бошқа ўқитувчилардан сўраб суриштиринг. Ҳамма ўқувчиларингизни баҳоларини қайта кўриб чиқишингиз мумкин. Кимга қайси фандан кўмак керак, қандай усуллар ёрдам бериши мумкинлигини ўйлаб кўринг.
- Ўтиб кетган ўқув йилини эсланг. Унда қилинган хатолар ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқинг. Ўйлаб кўринг, нималар қилишга улгурмадингиз, қайси мақсадингизга эриша олмадингиз. Кейинги ўқув йилига тахминий қилмоқчи бўлган ишларингизни қисқача рўйхатини тузиб олсангиз ҳам бўлаверади.

- Изланинг. STEM соҳасига эътибор беришингизни маслаҳат берамиз. (Маълумот учун: STEM -- илм /Science/, технология /Technology/, мухандислик /Engineering/, математика /mathematics/). Бу соҳанинг маълумотларини ўқув жараёнига боғлашга ҳаракат қилинг. Ўқувчиларни дунёдаги кашфиётлар ва янгиликлар билан қизиқтира олишингизга ишонамиз.

- Кўпроқ мутолaа қилинг. Ўз устингизда ишланг. Касбингизга оид бўлган адабиёт ва мақолаларни ўқинг. Кунига 20-30 дақиқа вақтингизни ажратинг.

- Синф хонангизга янгилик киритинг. Болаларни ўқишга иштиёқ билан киришиб кетишига ва руҳланишига оз бўлсада синфхона ҳам роль ўйнайди. Камига яна синфда ревизия ҳам ўтказиб, кераксиз коғозлардан, ярми тўлган дафтарлардан вос кечиб макулатурага топширинг.

- Агар синф раҳбар бўлсангиз, ўқувчиларни ҳар бирига ўқув йилини яхши бошлаб олиши учун тилак хат юборинг. Бу ноанъанвий амални урфга киритишингиз мумкин. Тассавур қилинг бола бу каби индивидуал хатни олганда ўзини муҳим инсон эканлигини ҳис қилади, руҳланади, ўқув йилини яхши ниятлар билан бошлайди. Бу каби хатларни 30 нафар болага 30 хил ёзиш шарт эмас. Компьютерда ёзиб исмларни ўзгартирасиз холос.

- Ўқувчиларингиз билан хордиқ чиқаринг. Болаларни кинога таклиф қилинг, пикниклар, экскурсиялар уюштиринглар. Ўқувчилар сизни ва бир бирларини кўриб хурсанд бўлади.

Izoh qoldiring