Ўқитувчиларга берилган таътил тугади. Энди нима бўлади?

Primary tabs

 

Савол: Ўрта таълим мактабларининг ўқитувчиларига берилган меҳнат таътиллари муддати тугаганидан сўнг, улар нима қилишади, ўз фаолиятини давом этиришадими ва уларга иш ҳақи тўлаш давом этаверадими? 

Жавоб:

Ҳақиқатдан ҳам тўғри савол қўйилмоқда, меҳнат таътили маълум бир муддатга берилади ва унинг муддати тугаганидан сўнг ҳам, карантин давом этаверса, ходимларнинг тақдири нима бўлади?

Меҳнат кодексининг 159-моддасига асосан ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Коронавирус эпидемия муносабати билан иш тўхтаб қолса ва дейлик, ўқитувчи-педагоглар бекор туриб қолишса, бу бекор туриб қолинганлик ҳолати албатта, ходимларнинг айбисиз юзага келган бўлади.

Бу борада, кўриб турибмизки, МКнинг 159-моддасида бундай давр учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам ушбу ушбу саволга аниқ жавоб берилмоқда. Фармоннинг 17-бандида:

-давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш белгилаб қўйилмоқда.

Демак, яна бир бор такрорлаймиз:

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган ўрта таълим мактаблари ўқитувчларга (шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларига ҳам) ҳамда бошқа барча ходимларга иш ҳақи тўлашни давом эттираверадилар.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.