Тожсимон (коронавирус) вирус ҳақида саволларга жавоблар

Primary tabs

коронавирус

1. Тожсимон (коронавирус) вирус қандай пайдо бўлади?

– Бу вирус юққан одамдан соғлом одамга қуйидаги ҳолатларда юқади:

- Аксириш, йўтал ва нафас чиқариш пайтида оғиз ва бурундаги томчилар орқали;

- Томчилар билан микробланган кишининг юзаларини ёки жисмни ушлаб, кейин ўша қўл билан кўз, бурун ёки оғизни ушлаш;

              

2. Тожсимон вирусга қарши зардоб (вакцина) борми?

Ҳозирча бу вирусга қарши зардоб йўқ, чунки бу янги вирус бўлиб, шу пайтгача фанга маълум эмас эди. Ҳозирги кунда вакцина ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

 

3.Тожсимон вирусга қарши муолажа борми?

Тожсимон вирус сабабли юзага келаётган касалликка қарши бирор муайян муолажа йўқ. Лекин унинг баъзи аломатларини (симптомларини) муолажа қилиш мумкин. Шунингдек, беморга клиник муолажа қўлланилади.

 

4.Тожсимон вирусни антибиотиклар билан даволаш мумкинми?

Йўқ, антибиотиклар вирусларга қарши қўлланилмайди. Улар фақат бактериал инфекцияларга қарши фойда беради. Антибиотиклар тожсимон вирусдан сақланиш ёки даволаниш учун восита сифатида ишлатилмаслиги керак.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.