Телеграм орқали қандай қилиб онлайн дарс ўтса бўлади?

Primary tabs

Карантин туфайли ўқитувчиларимиздан уйда ўтирган ўқувчиларга фанлардан дарс ўтилиши сўралаётганлиги ҳақида барчамизни хабаримиз бор. Ижтимоий тармоқлар ичида телеграм дастури кенг тарқалганлиги боис, кўп ўқитувчилар учун бу дастур фойдаланиш учун анчагина қулай. Баъзи фан ўқитувчилари телевидение орқали берилиб борилаётган “Онлайн мактаб” дарсларни ўқувчиларга кўриб боришни айтиб, ўша дарслардаги вазифаларни текшириб боришга ҳаракат қилаяптилар.

Онлайн мактаб орқали берилиб борилаётган дарсларга қўшимча равишда сиз ўзингизни виртуал дарсингизни яратиб, ўқувчиларга тақдим этишингиз мумкин. Инглиз тили ўқитувчиси сифатида инглиз тили дарсларининг ушбу тилда берилаётганлиги кўпгина ўқувчиларим орасида тушунмовчилик ҳолатини келиб чиқмаслиги олдини олиш учун қандайдир бир вариант ўйлаб чиқишга ҳаракат қилдим ва бу орқали натижага эришдим, десам муболаға бўлмайди.

Камина телефоним орқали дарс ўтишга қарор қилдим. Бунинг учун менга ёрдамчи сифатида телефоним экранини ва овозимни ёзиб борадиган дастур керак эди. Биринчи навбатда, доска ёнида туриб, телефоним экранига дарсни ёзиб олмоқчи бўлдим ҳам, лекин овозим сифатли чиқмаслигига кўзим етди.

Сизларга қуйидаги дастурни маслаҳат бераман-Recordx. Бу дастурни google drive орқали телефон қурилмангизга ўрнатишингиз мумкин.

 Қуйидаги амаллар туфайли дарсингизни яратасиз ва синф гуруҳига қўйасиз.

1.   Дастурни юклаб оласиз ва телефонингизга ўрнатасиз.

2.   Телефонингизда фанингиз pdf ёки word форматидаги электрон китобини юклаб оласиз ва уни очасиз. (Электрон китобларни сайтимдаги мана бу саҳифадан юклаб олингиз мумкин: http://sadikov.uz/news/sections/kitoblar)

3.   Дастурнинг қизил, яъни амалларингизни ёзиб борадиган қизил тугмачани босасиз.

4.   Дарсликдаги мавзу машқини кўрсатиб, овозингизни ёзиш орқали тушунтириб борасиз. Видео дарслигингиз кўп МБ га эга бўлмаслиги учун уни сифатини пасайтириб қўйинг.

5.   Видео дарсни синф гуруҳига жойлайсиз ва ўқувчиларингизга уни кўриб, бажарган машқларини гуруҳга ташламай, шахсан ўзингизга “личка” орқали жўнатишингизни сўраб, уларни баҳолаб борасиз.

(picture source: https://www.123rf.com/photo_129245719_bring-the-power-of-mobile-learning-into-the-classroom-small-children-having-lesson-on-mobile-phones-.html)

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.