“Стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?” тести

Primary tabs

bog'cha

Кўрсатма: Қуйидаги 10 та саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг:

-Сиз атрофдагиларнинг эътиборига жавобан эътибор қарата олмайдиган даражада ўзингизни чарчаган ҳис қиласизми?

-Арзимаган нарсаларга жиззакилик қилган пайтларингиз бўладими? 

-Таътил ёки дам олиш кунларидан кейин ўзингизни чарчаган ҳис қилган пайтларингиз бўлганми? 

-Кечга томон бўйнингиз қотиб қолган, елкаларингиз мускуллари зирқираётган, белингизда оғриқ пайдо бўлган пайтлар бўлганми? 

-Оиладаги низолардан бошингиз оғрийдими? 

-Низолар ҳазм қилишингизнинг бузилишига олиб келадими? 

-Баъзан жуда йиғлоқи ёки йиғлаб юборадиган даражада бўлиб қоласизми? 

-Сиз эмоционал хафалигингизда нафас қисиши ёки терига тошма тошиши кузатиладими? 

-Бирор бир ишни бошлаш учун бор кучингизни тўплашингиз керак бўлган бир пайда бирданига касаллик хуруж қилиб қолганини ҳис қилган пайтлар бўлганми

-Ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилишга жуда кўп вақт сарфлаётганлигинигиз туфайли ўзингизга вақт қолмаётгандек туюладими? 

 

 “Ҳа” жавобларини санаб чиқинг, 4 дан ортиқ чиқса, стресс Сизнинг жуда кўп заҳираларингизни эгаллаётган ва демакки, соғлиғингизни емираётганлиги ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди.  Психологик жиҳатдан ўз устингизда ишланг, психолог қабулига ёзилинг, соғломлаштирувчи машқлар бажаринг ва банан, киви, апелсин, ёнғоқ ва шоколад каби маҳсулотларни тез-тез истэъмол қилинг. Психологик саломатлик бўйича ҳамда бадиий адабиётлар ҳам ўқишни канда қилманг.

 

Умид ИДУМИ психологи

Хулкар Абдуваҳобовна

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.