PISA, TIMSS so'zlari nimani anglatadi?

Главные вкладки

PISA сўзи яқиндагина бизнинг миллий таълим тизимимизга кириб келди. Бу тест тури ҳақида кўпчиликни хабари йўқлигини инобатга олиб, бугун сизлар учун шу тест тури ҳақида маълумот тақдим этиш ниятидаман. 

PISA — 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлиги ва компетенциясини баҳоловчи халқаро дастур бўлиб, Халқаро Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан 3 йилда бир марта ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг билим сифати ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича мониторинг қилинади ва 1000 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу халқаро дастур 1997 йили ишлаб чиқилиб, 2000 йилда илк маротаба амалиётда қўлланган. Дастур кўмагида турли давлатлар таълим тизимидаги ўзгаришлар аниқланади, солиштирилади, баҳолаб борилади. Ҳар бир давлатдан иштирок этувчи ўқувчилар сони мамлакатдаги жами 15 ёшли болаларнинг 2 фоизи миқдорида шакллантирилади. PISA дастури тест синовлари Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консорциумда етакчи халққаро ташкилот ва миллий марказлар иштирокида ташкил этилади

TIMSS нима дегани?

Ҳозирда PISA ва TIMSS ҳалқаро баҳолаш тизимлари ҳақида кўп бора гапириляпти. Каналда улар ҳақида батафсил маълумот бермоқчимиз.

TIMSS (инглизча Trends in Mathematics and Science Study)  —  мактабда  математика  ва  табиий  фанларни  ўқитиш  сифатининг халқаро мониторинги бўлиб, Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан ташкил этилади. Ушбу тадқиқот турли давлатлардаги 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича эгаллаган билим даражаси ва  сифатини  солиштириш  ҳамда  миллий  таълим  тизимидаги  фарқларни  аниқлашга ёрдам беради. Қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар бўйича  берилаётган  таълим  мазмуни,  ўқув  жараёни,  ўқув  муассасаси имконияти,  ўқитувчилар  салоҳияти,  ўқувчиларнинг  оилалари  билан  боғлиқ омиллар  ўрганилади.  Ушбу  маълумотлар  белгиланган  фанларни  ўзлаштириш ҳолатини кўрсатишда асос бўлади. 

Тадқиқот  тўрт  йилда  бир  марта  дунёнинг  кўплаб  илмий-тадқиқот марказлари  ва  ташкилотлари,  хусусан,  АҚШнинг  Таълим  соҳасидаги  тест хизматлари  (ETS-Educational  Testing  Services),  Канаданинг  статистик  маркази (Statistic  Canada),  Таълим  ютуқларини  баҳолаш  халқаро  ассоциацияси (IEA)нинг  Секретариати  иштирокида  ўтказилади.  Шунингдек,  турли  давлат мутахассисларидан иборат маслаҳат қўмиталари ташкил этилади.