Педагог кадрлар малака (тест) синовлари қолдирилди

Primary tabs

Жорий йилнинг 15 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши ўтказилиб бир қатор қатъий чоралар белгиланди.

Хусусан, одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказишни ҳам вақтинча тўхтатилишга қарор қилинди.

Cанитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда педагогларимизнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида 2020 йилнинг март-апрелʼ ойларида ўтказилиши эълон қилинган педагог кадрлар аттестасиясининг дастлабки босқичи малака (тест) синовлари ўтказилиши қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари қачон ўтказилиши ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.