O'rta maxsus ma'lumotli o'qituvchilarga ham ustama beriladi!

Главные вкладки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлаптириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан янги "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" НИЗОМ тасдиқланди.

Мазкур Низомнинг 24-банди қуйидагича:

Умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъий назар, мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланади.

Бу ажойиб янгилик, бироқ шуни эътиборга олиш керакки, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган бўлиши керак. Бундай мутахассисликка эга ўқитувчилар асосан бошланғич синф ўқитувчиларидир, шунингдек айрим бошқа фан ўқитувчилари (тасвирий санъат, мусиқа, жисмоний тарбия кабилар) ҳам.