Мен ҳар доим ёнингдаман (Ибратли ҳикоя)

Primary tabs

ибрат

Ота-она фарзандини ёзги таътилларда кўпинча бувисиникига олиб бориб туришарди. Бола бироз улғайгач ота-онасига шундай дебди:

- Мен энди каттаман, нега менга кичкинадай қарайсиз? Бувимникига ўзим бороламан!

Қисқа тортишувдан сўнг ота-она рози бўлди.

 

Мана улар вокзалда ўғлини кузатишар, сўнгги маслаҳатларини беришар, ўғил бўлса, ҳа деб, такидларди:

- Ўзим биламан, биламан, 100 марта айтдиларинг шуни...!

Шунда отаси дебди:

- Ўғлим, ўзингни ёмон ҳис қилсанг ёки қўрқсанг, мана бу сенга. - ва фарзандини чўнтагига ниманидир солиб қўйибди.

 

Мана бола вагонда ўтирар, деразадан нималарнидир томоша қилиб кетарди. Атрофда бегона инсонлар туртинишар, шовқин қилишар, киришарди, чиқишарди, проводник норози оҳангда танбеҳ берди, яна кимдир унга норози қараб қўйди ва бирдан бола ўзини беҳузур ҳис қила бошлади, ҳар сафар нохушроқ ва мушкулроқ. Мана у қўрқа бошлади. У бошини эгди, бурчакка биқиниб олди, кўзидан ёш оқа бошлади. У чўнтагида отаси бериб юборган нимадир борлигини эслади. Қалтираган қўллари билан пайпаслаб қанақадир қоғоз парчасини олди, уни очиб ўқиди:

- Ўғлим, мен қўшни вагондаман.

 

P.S. Ҳаётда ҳам шунақа, биз фарзандларимизни ИШОНЧ билан ҚЎЙИБ ЮБОРИШИМИЗ ва улар қўрқмасликлари учун ҲАМИША қўшни вагонда бўлишимиз лозим.

Токи ҳаётмиз - ёнларида бўлишимиз лозим.

 

P.S. Агар бирор нарса бўлса, мен ҲАР ДОИМ қўшни вагондаман. Шуни унутма. Ҳар қандай вазиятда мен фақат сен тарафдаман, ҳар қандай ҳолатда ҳам мен ёнингдаман. Шунчаки унутма.

 

Интернетдан

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.