- кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
- қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
- баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
- ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
#Эслатма: Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.