Коронавирусдан сақланиш учун ҳамма амал қилиши лозим бўлган тавсиялар

Primary tabs

#koronavirus, #karonavirus, #коронавирус, #каронавирус, #тавсия

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак тавсияларни эълон қилди:

✔️Чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

✔️Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

✔️Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

✔️Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

✔️Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!

✔️Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

✔️Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

✔️Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

✔️Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

✔️Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси — шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавируси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.