Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар оталиққа олинади

Primary tabs

“Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (141-сон, 11.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув режалари ва дастурлари янгидан ишлаб чиқилади, уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитилади.

Қарор билан ушбу мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган ОТМлар, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар рўйхати тасдиқланди ҳамда уларга вазифалар юкланди.

Қарорга кўра, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ва факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатларнинг эътироф этилган дарсликларидан фойдаланилади.

 

 2020 йил сентябрдан бошлаб:

•  мазкур мактабларнинг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади, шунингдек, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;

•  ушбу мактабларда дарс берган ОТМлар профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.

@huquqiyaxborot

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.