Ingliz tili fani oyligiga: Entertaining English

 

Мақсад: “Мактаб, мактаб анжомлари” мавзусида ўтилган материалларни умумлаштириш, лексик ва имло кўникмаларни амалда қўллаш, грамматик кўникмаларни машқ қилиш (ўтган ноаниқ замондаги сўроқ ва дарак гаплар).

 

Жиҳозлар: мактаб анжомлари расмлари, мактаб анжомлари солинган портфел, Билмасвой ёки бошқа эртак қаҳрамони қўғирчоғи, “Саволлар тузинг” мусобоқаси учун саволлар карточкаси, “Лото” ўйини учун иккита карточка, мактаб фанлари номлари берилган 6 та карточка (Maths, Mother Tongue, English, Literature, Drama, Science).

 

Тадбирнинг бориши

 

I. Ташкилий қисм

 

- Good morning, boys and girls! (Good morning, Saodat Yulchievna!)

 

- I am glad to see you. (We are glad to see you too.)

 

- How are you? (We are fine, thanks. And how are you?)

 

- I’m fine thank you. Nick, how is your mother? (She is fine, thanks.)

 

- Mary, is your father OK? (Yes, he is. He is OK.)

 

- Who is absent today? (All pupils are present.)

 

- Do you like to go to school? (Yes, I do. I like to go to school.)

 

- OK. Today we shall have a talk about your school life and things you need at school. You can see our guest. It is Bilmasvoy (Neznaika). He wants you to divide into two teams and get ready to do some tasks.

 

Ўқитувчи ўқувчилар билан саломлашади ва уларникига меҳмонга келган меҳмон (Билмасвой)ни таништиради.

 

II. Мусобоқаларнинг ўтказилиши

 

Ўқувчилар икки гуруҳга бўлинишади ва тадбирнинг бориши давомида Билмасвойнинг турли топшириқларини бажарадилар. Ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ учун гуруҳ тадбир сўнгида сарҳисоб қилинадиган ва ғолиб гуруҳни аниқлашга ёрдам берадиган очко олади

 

Мусобоқа 1. “Сўзни топинг

 

- Let’s start our work. You can see some words on the blackboard. The letters are not in the logical order. You have 2 minutes to write the words correctly.

 

Гуруҳлар қуйидаги топшириқни бажаришади: ҳарфларни тўғри тартибда қўйиб сўзларни ёзиш. Ўқитувчи доскага номлари яширилган нарсаларнинг расмларини қўйиши мумкин. Ҳар бир тўғри ёзилган сўз учун 1 очко берилади.

 

Pucomter (Computer.)

 

Inpats (Paints.)

 

Ckardbobla (Blackboard.)

 

Pesharner (Sharpener.)

 

Ciexseer (Exercise.)

 

Bberru (Rubber.)

 

Shebolfok (Bookshelf.)

 

Stpoer (Poster.)

 

Мусобоқа 2. “Саволлар тузинг

 

- The next task for you is to make up the special questions, using the words on the cards. You will read the questions in three minutes.

 

Гуруҳлар учун иккинчи топшириқ – карточкаларда берилган сўзлардан саволлар тузиш. Ушбу топшириқни бажариш учун ўқувчиларга 3 дақиқа вақт берилади. Тўғри тузилган савол учун 2 очко берилади.

 

Карточкадаги топшириқ:

 

Put the words in the logical order:

 

1. Did, what , schoolbag, have, yesterday, she, her, in?

 

2. Who, last, was, at school, week?

 

3. You, when, football, did, play, your, with, friend?

 

4. Go, to the stadium, why, they, did?

 

5. Where, you, that, did, pencil, buy?

 

Жавоблар:

 

1. What did she have in her schoolbag yesterday?

 

2. Who was at school last week?

 

3. When did you play football with your friend?

 

4. Why did they go to the stadium?

 

5. Where did you buy that pencil?

 

Мусобоқа 3. “Буюм номини айтинг

 

- Do you like to play games? It’s time to play. Neznaika has a schoolbag. Can you guess what things does he have there? Our teams will ask Neznaika the some questions. Who is ready to start?

 

Ўқитувчи ўқувчиларга Билмасвойнинг портфелида қандай буюмлар борлигини топишни топширади. Гуруҳлар навбат билан саволлар беришади. Агар гуруҳ буюмни топса, Билмасвой ушбу буюмни портфелдан чиқариб, стол устига қўяди. Ҳар бир топилган буюм учун гуруҳ 1 очкога эга бўлади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳар бирига савол бериш имконини беради.

 

Намуна саволлар:

 

Do you have a pen?

 

Yes, I do. I have a pen.

 

Do you have a pencil?

 

No, I don’t. I don’t have a pencil.

 

Do you have textbooks?

 

Yes, I do. I have three textbooks.

 

Do you have an exercise-book?

 

No, I don’t. I don’t have an exercise-book. Etc.

 

Мусобоқа 4. «Лото»

 

- Let’s remember different words on the topic “School”. Each team will have the cards with the words in Russian. I will name the words in English. You must be very attentive and find out the word.

 

Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ учун жадвал кўринишидаги карточкаларни беради. Жадвал ячейкаларида ўзбек тилида сўзлар берилган. Сўнг ўқитувчи сўзларни инглиз тилида айтади. (Monday, Literature, foreign, timetable, textbook, Physical Education, sharpener, subject, uniform, pencil, party, pupil, teacher, Wednesday, textbook, computer, art, Drama, pen, exercise-book, schoolbag, tape recorder, etc.).

 

Ўқитувчи сўзларни пауза билан айтади. Ўқувчилар пауза вақтида сўзнинг маъносини англашлари ва карточкадаги сўзни фишка билан ёпишлари керак (ўқитувчи олдиндан қоғоздан ясалган фишкалар тайёрлаб қўяди.) Берилган топшириқ учун 5 очкогача олишлари мумкин.

 

Мусобоқа 5. “Қувноқ занжир”

 

- Now we shall play the next game. Six pupils will go to the blackboard. They will have the cards with the names of different school subjects.

 

Ўқувчилар (хар бир гуруҳдан 3 кишидан) доскага чиқиб, мактаб анжомлари расмлари билан бир қатор бўлиб туришади. Расмлар бошқа ўқувчиларга кўрсатилмайди.

 

Қолган ўқувчилар улардан сўрайди: “What subject do you learn?”

 

Ўқувчилар навбат билан саволларга жавоб беришади: “I learn Maths (Russian, English, Literature, Drama, Science)”. Сўнг партада ўтирган ўқувчилар 5 гача санашади: «One, two, three, four, five, Stop!». Бу вақтда қаторда турган ўқувчилар расмлар билан алмашишади. Уларга яна саволлар берилади ва улар жавоб беришади.

 

Ўйин 2 марта ўтказилади. Ҳар бир қатнашчи ўз гуруҳи учун 3 очкогача олиб келиши мумкин.

 

Мусобоқа 6. “Ўтган замонда айтинг

 

- Listen to my sentences and put them in to the past.

 

Билмасвой ўқувчиларга ҳозирги замондаги гапларни эшитишни ва уларни ўтган замонда қўйишни айтади. Ҳар бир гуруҳ учун 5 тадан гап ўқиб эшиттирилади. Ўтган замонда тўғри айтилган ҳар бир гап учун 2 очкодан берилади.

 

1. I go to school every day. (I went to school last week.)

 

2. I see my friend and his mother. (I saw my friend and his mother.)

 

3. We take a beautiful pencil-box. (We took a beautiful pencil-box.)

 

4. He gives me two exercise-books. (He gave me two exercise-books.)

 

5. Jake gets up at seven o’clock. (Jake got up at seven o’clock yesterday.)

 

6. Children can play hockey very well. (Children could play hockey very well.)

 

7. I like this tape recorder very much. (I liked this tape recorder very much.)

 

8. The weather is fine today. (The weather was fine last month.)

 

9. My sister does her homework every evening. (My sister did her homework yesterday evening.)

 

10. They have Maths every day. (They had Maths on Monday.)

 

III. Якунловчи қисм

 

- Thank you for your work. You were active and friendly today . I can see you like school and you are clever pupils. Neznaika liked our teams and their work very much. Till tomorrow.

 

- Do you like our lesson today? What do you like to do? It’s time to say “good-bye”.

 

Mind the clock

 

And keep the rule:

 

Try to come

 

In time to school.

 

- Good-bye, boys and girls!

 

Ўқитувчи очколарни сарҳисоб қилади, Билмасвой номидан гуруҳларни мақтайди ва ўқувчилар билан ҳайрлашади. Ғолиб гуруҳ совғалар олади, ютқазган гуруҳга ҳам мақтов ёрлиқлари берилади.

 

 

 

Izoh qoldiring

Image CAPTCHA
Загрузка...