Дунёнинг энг катта кутубхоналари ҳақида биласизми?

Главные вкладки

Интернет оммалашгани сайин кутубхоналар назардан қолаётгандек. Лекин, кутубхона китобни қадрловчилар учун ҳар доим зиё маскани бўлиб қолаверади. Қолаверса, кутубхоналарда сақланаётган тарихий маълумотларнинг барчасини ҳам интернет тармоғида топишнинг иложи йўқ. Йирик кутубхоналарда замонавий китоблар билан бир қаторда қадимий асарлар ҳам сақланади.

10.Россия фанлар академиясининг Илмий ахборот институти кутубхонаси (Москва, 14,2 миллионта нашр)

9.Гарвард университети кутубхонаси (Кембридж, 16 миллионта нашр)

8.Немис миллий кутубхонаси (Франкфурт, Лейпсиг, Берлин, 25 миллионта нашр)

7.Россия фанлар академияси кутубхонаси (Санкт-Петербург, 26 миллионта нашр)

6.Канада миллий кутубхонаси ва архиви (Оттава, 26 миллиондан ортиқ нашр)

5.Хитой миллий кутубхонаси (Пекин, 27,8 миллионта нашр)

4.Россия давлат кутубхонаси ( Москва, 44 миллионта нашр)

3.Нью-Йорк оммавий кутубхонаси (Нью-Йорк, 53 миллионта нашр)

1895 йилда асос солинган, хусусий нотижорат ташкилот. Давлат ва хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Ушбу кутубхона хизматидан йилига 18 миллион киши фойдаланади.

2.Британия кутубхонаси ( Лондон, 150 миллион нашр)

1972 йилда Британия парламенти томонидан ташкил этилган. Мамлакатда босилган ҳар бир босма маҳсулот мазкур кутубхонага юборилади. Бу ерда Леонардо да Винчи қўлёзмалари, буддавийларнинг кўҳна битиклари сақланади. Кунига 16 минг кишига хизмат кўрсатади.

1.Конгресс кутубхонаси (Вашингтон, 155 миллиондан ортиқ нашр)

Дунёдаги энг катта кутубхона. 1800 йил 24 апрелда асос солинган. Аввалига ундан фақатгина президент, вице-президент, сенат ва конгресс аъзолари фойдалана олган. 470 тилда 30 миллиондан ортиқ китоб, 58 миллионта қўлёзма сақланади.