Буюк кишиларнинг яхши ўқитувчи бўлишга ёрдам берадиган доно сўзлари

Главные вкладки

“Мен ҳеч қачон ўз ўқувчиларимни ўқитмайман, бор-йўғи улар ўқиб-ўрганиши учун шароитни таъминлашга ҳаракат қиламан”.

Альберт Эйнштейн, физик-назариячи, Нобель мукофоти лауреати

Ўқитувчи ўқувчининг барча қизиқишларини, ундаги салоҳиятни кўра билиши ва ривожланиши учун бор кучини бериши лозим. Буни шундай бажариш керакки, бола ўқишни исташи ва буни эплай олиши лозим.

 

“Замонавий педагогнинг вазифаси – жунглини тозалаш эмас, чўлга сув келтиришдир”.

Клайв Стейплз Льюис, британиялик ёзувчи, шоир ва олим

Ўқитувчи сезгир бўлиши керак ва ҳар бир боланинг ўзига хослигини тушуниши, унга ўзгача ёндашув излаши лозим. Унинг вазифаси – билим билан тўлдириш, бироқ ўз ўқувчиларини индивидуалликдан маҳрум қилмаслик ва шахсий фикрга эга бўлишни ман қилмаслиги керак.

 

“Биз билим болани қувиб юришини эмас, бола билим ортидан югураётганини кўришни истаймиз”.

Жорж Бернард Шоу, драматург, файласуф, Нобель мукофоти совриндори

Дарсни қизиқарли ўтиш – санъат. Бироқ педагог буни бажара олишга мажбур. Одамни қизиқтирмай туриб бирор нарсага ўргатиш мушкул. Ўқитувчи зиммасида мураккаб вазифа бор: билимни мияга чексиз оқим сифатида қуйиш эмас,билимга интилиш ҳиссини уйғотиш.