14-yanvar Vatan himoyachilari kuniga bag’ishlangan ssenariylar to'plami

×

Error message

Warning: array_key_exists() expects parameter 2 to be array, null given in theme_image_formatter() (line 605 of /var/www/vhosts/sadikov.uz/httpdocs/modules/image/image.field.inc).

Aziz hamkasblar. Mana yana bir necha kundan so'ng 14-yanvar "Vatan himoyachilari" bayrami yurtimizda keng nishonlanadi. Shu munosabat bilan sizlarga shu bayram taqdimotiga bag'ishlangan tadbir ssenariylarini taqdim qilmoqchiman. 

Ўзбек  ўғлони

Киролмайди бузуқ ният кимсалар,

Мустаҳкамдир қалби каби қўрғони.

Ёшу қари ухлайди тинч кечалар,

Доим сергак ҳарбий ўзбек ўғлони.

 

Юртда байрам байрамларга уланар,

Орзу бисёр, ўрин йўқдир армонга.

Шўх яллаю-аллалари куйланар,

Таҳсин айтиб сиздай ҳарбий ўғлонга.

 

Соғлом бола озод юртда улғаяр,

Эртамизни айлантирар чаманга.

Ғурурланиб албат дилига туяр,

Мен ҳам сиздай хизмат қилгум Ватанга.

 

Озод элнинг муроди чин, ҳосил бўлар,

Ғанимларга тутқазмагай иймонини.

Ёвлар асло ўтолмагай қўрғон ошиб,

Чекинади кўрса ўзбек ўғлонини.

 

Неча неча аждодимиз заҳмат чекиб,

Бизга тақдим этди озод ҳур Ватанни.

Ғанимларни кирмасин деб қонин тўкиб,

Ватан учун фидо қилди кўплар жонни.

 

Шу кунларни доим дўстим асраш керак,

Авлодларга мерос қолсин гулу чаман.

Ҳарбийлардай ҳушёр сергак бўлиш керак,

Биздан сўнг ҳам қолсин озод, гўзал Ватан.

 

 

Пирназаров Элмуроджон. Қувасой шаҳар 22-мактаб ММИБДЎ

 

Izoh qoldiring