100 ming so'm pul

Главные вкладки

Бола, чўнтак харажатлари учун дадасидан олган пулларини вақтидан аввал еб қўйди. Яқинда таътил бошланади. Маза қилмайди. Йўлини топиш керак. Қўлига тушган журналда, ҳар бир хизмат учун ҳақ тўланиши лозимлигини ўқиб, кўзлари чарақлаб кетди. Бу мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишларининг ҳар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан нон келтиришни беш юз сўмга, аҳлат тўкишни минг сўмга, онаси билан бозорга бориб келишини 3000 сўмга баҳоласа, қимматга тушмайдигандек эди.
Худди шундай қилди. Бир вараққа ой давомида бажарган ишларини ёзиб нарх қўйди. Умумий сумма 100000 сўмни ташкил этди. Хатни секингина онасининг ёнига солиб қўйди. Бойиш йўлини топганидан боши осмонда!
Эрталаб дарс столи устидан 100000 сўм пул ва бир энлик хатча топди:
«Сени ўлим билан олишиб дунёга келтирганим, йиллар бўйи устингни тоза тутганим, минг бир азоб билан ўстираётганимнинг ҳақи — фақат севгинг ва ёноғингдан олганим биргина ўпичдир! Ишлаб топган пулингни ўйнаб-кулиб ишлат, болажоним!..»