Қўшиқчиларга сарфланаётган пуллар мактабларга сарфланса нима бўлади?

Category: 

Рўйхат санъаткорлар администраторларининг берган маълумотига кўра тузилди.

Юлдуз Усмонова – 2000 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Жаҳонгир Отажонов – 1500 АҚШ доллари (5-6 та қўшиқ)
Озода Нурсаидова –1000 АҚШ доллари (6 та қўшиқ)
Рашид Холиқов – 800 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Шаҳзода – 850 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Райҳон – 800 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Муниса Ризаева – 800 АҚШ доллари (4 та қўшиқ)
Шохжаҳон Жўраев – 700 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Мавлуда Асалхўжаева – 600 АҚШ доллари (7-8 та қўшиқ)
Улуғбек Раҳматуллаев – 600 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Сардор Мамадалиев – 500 АҚШ доллари (5-6 та қўшиқ)
“Божалар” гуруҳи – 500 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Дилдора Ниёзова – 500 АҚШ доллари (6 та қўшиқ)
Гулсанам Мамазоитова – 500 АҚШ доллари (5-6 та қўшиқ)
Лола Аҳмедова – 500 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Шохруҳхон – 500 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Фарҳод ва Ширин – 400 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Маҳмуд Намозов – 400 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Дилноза Исмияминова – 400 АҚШ доллари (6 та қўшиқ)
Даврон Эргашев – 300 АҚШ доллари (6 та қўшиқ)
“Беном” гуруҳи – 300 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Дилсўз – 300 АҚШ доллари (5 та қўшиқ)
Фарруҳ Комилов – 300 АҚШ доллари (6 та қўшиқ)
Ҳилола Ҳамидова – 300 АҚШ доллари (5-6 та қўшиқ)
Улмас Аллабергенов – 300 АҚШ доллари (5-6 та қўшиқ)
Гули Асалхўжаэва – 250 АҚШ доллар (5 та қўшиқ)
Тоҳир Усмонов – 200 АҚШ доллари (4-5 та қўшиқ)
Аваз Олимов – 200 АҚШ доллари (10 та қўшиқ)

Юқоридаги рўйхатдан менга ўхшаб $ даги нархларни кўриб ҳаёратда қолётган бўлсангиз керак . Ха, ҳудди шундай, мен ҳам сиздек озгина “шокка” тушиб қолдим. Ғалати-я, ўқитувчини ойлиги таҳминан 150-450$ нархда бахоланаётган бир вақтда юқоридаги “отарчилар” битта микрофонни ушлаб олиб, дискда қўшиқни қўйиб, лабларини ва “...” ни қимирлатиб бир кунда шунча пул топишса ҳайрон бўласанда киши. Шу пулларни бу “санъаткорлар” га “кўр мана!” учун бериб юборадиган ўзимизни одамлар, шундай эмасми?

Хоп, майли, бугун сизларга қўшиқчиларни ёмонлаш ниятим йўқ. Мазкўр қисқа мақолам орқали сизларни эътиборингизни бошқа жойга, тўйхоналардан мактабларга қаратмоқчиман. Тасаввур қилиб кўринг а, юқоридаги “санъаткор”ларга $ ни берадиган “бойвочча” ака ва опалар шу пулларни мактаб ёки боғчаларга сарфлашса қандай бўлади? Бир кунда республикамизда қанча – қанча тўйлар шу юқоридаги “фонограммачилар” билан ўтади. Агар шуларга тўланадиган пулларни тўй эгалари ҳолис Аллох учун, савоб олиш учун, Ватанимиз равнақи мактабларга ўтказишса, ўйлашимча қуйидагилардан айримларининг ўзгаришига эришамиз:

- Мактаб ва синф хоналарини таъмирлаш учун давлат бюджетидан пул ўтказилмайди ва бу ватанимиз иқтисодиёти учун каттагина фойда олиб келади.

- Мактабдаги кам таъминланган ёки боқувчисини йўқотган ўқувчиларнинг аҳволи яхшиланади.

- Мактаблар тўлиқ дарсликлар, қиммат ва камёб китоблар билан таъминланади.

- Ота - оналар “тўй ҳафаси” учун камроқ ҳаражат қилади, бу дегани камроқ пул ишлаш учун югуришиб фарзандларига эътибор қаратишади ва мактабдаги ўқувчиларнинг ўқиши озгина бўлсада яхшиланади.

- Синф хоналари электрон доскалар, проекторлар билан жиҳозланади.

- Ўқитувчилар ноутбуклар билан таъминланишса дарс янада замонавий рўхда ўтади.

- Мактабларда бепул рангли ва рангсиз принтер хизматини қўйиб, ўқитувчилар уларда кўргазмалар, тарқатмалар чиқаришса бўлади ва бу эса дарсни янада қизиқарлироқ ўтишга ёрдам беради.

Хуллас, ва ҳоказо, ва ҳоказо. Мен юқорида фақат ўз фикримни сизга етказмоқчи бўлдим ҳолос. Умид қиламанки, фикрларимни ўқиган қайсидир ота - она ўзи учун керакли ҳулосани чиқариб олади.

 

Ҳурмат билан,

Насим Садиков

Добавить комментарий

CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.