ҚАЛАМ БЎЛ!

Ўз изини қолдиролмаган одам бировнинг изидан юришга мажбур.

– Буви, нима ёзаяпсиз, – сўради набира бувисидан.

– Менинг нима ёзишим эмас, нимага ёзаётганим муҳим.

Мен сенинг ҳам катта бўлганингда худди қаламдек бўлишингни истардим. 

Яъни ўзингни кучли эканлигингни бил, аммо сени бошқарувчи қўл борлигиниям унутма.  

Яна қалам яхши ёзиши учун унинг учини очишимиз керак бўлади. Бу қалам учун оғриқли. Сен ҳам худди қаламдек оғриққа, аламга чида, бу аламлар вақти келиб сенга ёрдам беради. 

Яна қаламнинг иккинчи томонида резина ўчирғичи ҳам бор. Сен ҳам ўз хатоларингни тўғрилаш учун интил, қалам ўзидан из қолдиради, сен ҳам ўзингдан фақат яхши из қолдиришга урин.

 

"Яшашни бугундан бошлаймиз" китобидан

Добавить комментарий

CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.