Ўқитувчиларга уй ва машина учун қачон имтиёзли кредит берилади, унинг тартиби ҳамда тўлови қандай бўлади?

Category: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг 8-бандига кўра, ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида бериш назарда тутилган.

Қарорнинг 10-бандига қўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар берилади:
-кредитни бериш муддати — 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
-дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
-кредит учун фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

Қарорга қўра, Халқ таълими тизимидаги ходимлар учун ипотека кредити, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун истеъмол кредитлари беришни молиялаштириш бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил этилади.

Ҳозирги кунда мазкур жамғармани ташкил этиш ва кредитлар ажратиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан сўнг Халқ таълими вазирлиги расмий сайти ва ижтимоий тармоқлари ҳамда ОАВларида тегишли маълумотлар эълон қилинади

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.