Ўриндошлик асосида қанча ишлаш мумкин?

Category: 

Ўриндошлик асосида ишловчи жисмоний шахсларнинг меҳнат муносабатлари Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади (ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига илова, кейинги ўринларда – Низом).

Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).

Масалан,  иш жойингизда 1 ставкада ишласангиз, ўриндошлик асосида фақат жами 0,5 ставкада ишлашга ҳақлисиз.

 Меҳнат кодексида иш жойи сонлари бўйича чекловлар ўрнатилмаган. Ишчи, ўз хохишига кўра, бир неча ташкилотларда ишлашга ҳақли, фақат иш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги лозим.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.