Ўлжани қўлга киритувчи шер каби бўлсин фарзанд (Ибратли ҳикоя)

Бир бадавлат одам ўғлини ўқишга берди. Ўғил етарли билим олиб уйига қайтгач, ота дедики:
- Ўғлим, энди тижорат билан хам шуғулланиб кўринг.
Ўғил карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг хаммасини ея олмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар.
 Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:
- Одам хам шер каби барча бойлигини еб адо қила олмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани холда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, илм билан шуғулланганим дуруст эмасми?
Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.
- Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, - деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар хам фойда кўрсин.
Бу ибрат ўғлига маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи харакат қилиб топди, ўзи еб-ичди, бошқалар хам ундан манфаатланди. Шунинг баробарида илм билан шуғулланмоққа хам фурсат топди. Ўзи хам ўқиди, бошқаларни хам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.

Добавить комментарий

CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.