Мактабларда ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш қандай тартибда амалга оширилади ?

Category: 

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчисининг йиллик иш юкламаси 1548 соатдан иборат бўлиб, юклама доирасида бажариладиган ишлар қуйидаги 3 та йўналишда амалга оширилади:
-  ўқув - тарбия жараёни;
-  ўқув жараёнининг методик таъминоти;
- ташкилий - педагогик фаолият

Ҳар бир ўқитувчи ўқув йилининг бошланишига қадар йиллик иш юкламаси ва тарификацияга асосан ўзига ажратилган дарс соатлари бўйича шахсий йиллик иш режасини тузади.

Ўқитувчининг шахсий йиллик иш режаси фан методика бирлашмасида муҳокама килиниб, маъқуллангандан сўнг, мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Ўқитувчиларга ўқув йилининг бошланишига қадар шахсий йиллик иш режа асосида, ўқитадиган фанининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, чораклик, ойлик иш режаларини ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Ииллик иш юкламасидаги дарс соатларининг бажарилиши қатъий ва мазкур соатларни бошқа иш турларига кўчирилиши тақикданади. Чоракларга тақсимланган дарс соатлари объектив сабабларга кўра бир чоракда бажарилмаса, навбатдаги чоракда (тиғизлаш ва бошқа усуллар билан) етказилипш мумкин.

Ўқитувчи томонидан ўқув-тарбия жараёнига тааллуқли қуйидаги ҳужжатлар юритилади ва мактаб маъмурияти томонидан назорат қилинади:
йиллик иш режаси, тарбиявий ишлар режаси (синф раҳбари учун), тақвим-мавзу режа, дарс конспекти, дарс кузатиш дафтари, синф журнали ва тўгарак ҳужжатлари.

Ўқитувчилар асосий фаолиятини дарсларни сифатли ўтишга қаратиш мақсадида, турли текширувлар жараёнида улардан юқорида қайд этилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни такдим этиш ҳамда ҳисоботларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.